Уч амал борки, уларнинг ажру савоби улканлигидан Қиёмат куни ҳатто тарозуга ҳам сиғмайди:
Одамларнинг хатоларини кечириб, афв этиш
Аллоҳ таоло Шўро сурасининг 40- оятида:
"КИМ (ИНТИҚОМ ОЛИШГА ҚОДИР БЎЛГАНИ ҲОЛДА) АФВ ЭТСА ВА (ЎРТАНИ) ИСЛОҲ ҚИЛСА, БАС, УНИНГ АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДАДИР", деди ва бу амал шунчалик буюклигидан ҳатто унинг ажру мукофотини чегараламади. Бас, чексиз ажрларни қўлга киритмоқчи бўлсангиз кечиримли бўлингиз!
Сабр
Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 10- оятида:
"ҲЕЧ ШАК-ШУБҲА ЙЎҚКИ, САБР-ТОҚАТ ҚИЛГУВЧИЛАРГА АЖР-МУКОФОТЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБСИЗ ТЎЛА-ТЎКИС ҚИЛИБ БЕРИЛУР", деди ва ушбу амал учун ҳам ажру мукофотни чегараламади.
Рўза
Абу Ҳурайра розияллоҳу а
ИККИ САЖДА ОРАСИДАГИ ДУО
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар».
(Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир»).
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.