Русслашган чала-Узбеклар мавзусига аталган ажойиб шеър...
Mайли, саккиз тилни билганинг яхши,
Хорижий юртларда бўлганинг яхши.
Аммо, бир ишинг деб ўлганинг яхши,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Минг йил чирансангда сендан чиқмас рус,
Сочингга берсангда бўяб сариқ тус.
Товуққа ҳам тақлид қиларми товус?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Хўп, замонавий бўл, тўплагин олтин,
Сен ўхшаш истаган ўшал зотлар чин.
“Бисмиллоҳ” ҳам айтмас таомдан олдин,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Сенинг бобонг Темур! Грозный эмас,
Сен “чистый” миллатсан “грязный” эмас.
Руслар учун “мразь”сан, ўзбек учун “мараз”,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Сен учун отанг “пахан”, онанг “мамашка”,
Мойчечак ҳам сен учун оддий