ЯНГИ МУҲАББАТИНГИЗ
Телба кўнгилларга эс кирибдими,
Тақдирдан сўйлабди ёзган хатингиз.
Бизнинг муҳаббатлар эскирибдими?! –
Қутлуғ бўлсин янги муҳаббатингиз!
Севдим, суйдим деган ўзингизмасми?
Ўлдим-куйдим деган ўзингизмасми?
Висолимга келган ўзингизмасми?
Қутлуғ бўлсин янги муҳаббатингиз.
Тунлари ой каби тўлмабмидингиз,
Кўзларингиз чақнаб кулмабмидингиз,
Менинг билан бахтли бўлмабмидингиз?! –
Қутлуғ бўлсин янги муҳаббатингиз.
Мен сизга нима ҳам дердим, эй, гўзал?!
Сўзларингиз асал, юзингиз асал.
Нечун тушунтирмоқ дилни муфассал?! –
Қутлуғ бўлсин янги муҳаббатингиз.
Кўринг дардсизлиг-у, шартсизлигимни,
Сизга ёзган ҳуснихатсизлигимни.
Унутдим бир лаҳза бахтсизлигимни –
Қутлуғ бўлсин янги м