Жаноза намозида маълум шартлар ва арконлар бўлиб, унинг шатрлари қуйидагича:
1. Намоздаги шартларининг барчаси жаноза ўқилаётганда ҳам мавжуд бўлиши керак. Аммо вақт жанозада шарт қилинмайди. Қачон маййит ҳозир бўлса, ўшанда жаноза ўқилаверади.
2. Маййит мусулмон бўлиши ҳам шарт. Кофирга жаноза ўқилмайди.
3. Маййит жаноза ўқувчиларнинг олдиларида бўлиши ҳам шарт. Ғойибга жаноза ўқилмайди.
(Изоҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Нажошийга ғойибона ўқиган жаноза намозлари у зотнинг ўзларига хосдир).
4. Маййитнинг боши билан бирга жасадининг аксари бўлиши керак. Жасадининг ярмидан кўпроғи йўқ кишининг ҳам жанозаси ўқилмайди.
5. Жаноза ўқилаётган вақтда маййит ерга қўйилган бўл