Иньеста Испаниянинг янги бош мураббийи бўйича баёнот берди
Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Андрес Иньеста ЖЧ-2018 мусобақасидан олдин, бош мураббий Хулен Лпетеги ўрнини Фернандо Йерро эгаллаганига изоҳ берди.
«Таркибимиз жуда кучли, айниқса яримҳимоя. Аммо, тан олишим керак, ҳимояда барчамиз ҳаракат қилишимиз лозим. Бу жамоавий ўйин, унда барча футболчиларнинг ҳаракатлари самара беради.
Бош мураббийнинг ўзгариши қандай таъсир қилди? Биз бу ўзгаришни ёддан чиқардик. Албатта, бу барча учун оғир воқеа бўлди, аммо буни унутдик. Йерронинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз, биз унга ишонамиз» - деди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, Фернандо Йерро қўл остидаги илк ўйинда Испания Португалия билан 3:3 ҳис