ФАРЗАНДЛАРГА ЎРГАТИШ КЕРАК БЎЛГАН УЧ ХИСЛАТ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарзандларимизга ўргатишимиз керак бўлган уч хислатни айтганлар. Бу ҳадиси шарифни муҳаддислар Имом ад-Дайламий раҳимаҳуллоҳ, Абу Наср аш-Шерозий раҳимаҳуллоҳ, Ибн ан-Нажжор раҳимаҳулоҳ кабилар ривоят қилган бўлиб, уни Имом ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ “ал-Жомеъ ал-кабир” асарида, Имом ал-Муновий раҳимаҳуллоҳ “Файз ул-қадир” асарида ҳамда ал-Муттақий раҳимаҳуллоҳ “Канз ал-уммол” асарида келтирганлар. Мазкур ҳадиснинг иснодини ҳадисшунослар заиф деб баҳолаган бўлсалар-да, лекин, унинг матни бизнинг кўзимиз нуридир, қалбимиз суруридир.
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ