• МУЛК СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ •
• Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): • «Албатта, Аллоҳнинг Китобида (Қуръонда) бир сура бор, унинг оятлари ўттизта бўлиб, ўз ўқувчисини Қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак (Мулк) сурасидир», деганлар
(Имом Термизий ривояти).
• Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Мулк сурасини ўқиса, Қадр кечасига етишганнинг савобини топади. Бу сура ўз ўқувчисини шафоат қилади ва унинг гуноҳлари афв этилади. Ким бу сурани ўқиса, Аллоҳ таолонинг ҳамма китобларини ўқиганлик савобига эришади. Агар қабр бошида ўқилса, ўша қабрдаги маййитнинг азоби енгил бўлади ва қабри жаннат бўстонига айланади», д