ОТА ВА ОТА-ОНАНИНГ ВАФОТИДАН КЕЙИН УЛАРГА ҚИЛИНАДИГАН ЯХШИЛИК ҲАҚИДА
_________
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
91. (87). Абу Усайддан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Салама қабиласидан бир киши келиб, гаплашди. Мен у зотнинг олдиларида эдим. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам ўтиб кетдилар. Зиммамда уларга яхшилик қилишимдан бирор нарса қолдими?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ҳа! Тўрт нарса қолди: Уларга дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг», дедилар.
Шунда ҳалиги одам: «Бу қандай ҳам улуғ!» ёки «Бу қ