Лозимку йўқ ва энди этак.
Айтиб бўлмас қадар камайди.
Қизлар бебош бўлдими ёки.
Иймон, орли падар камайди.
Мол сут ичиб ўсган боладан.
Сўранг билмас эл ким, не ватан.
Тан оламан, сиз хам олинг тан.
Алла айтар она камайди.
Хақиқат йўқ, миш босган тилни.
Кузатдик кўп хафта, ой, йилни.
Ака-ука, опа-сингилни.
Йўқлаб турар жигар камайди.
Ишонганлар бериб қўяр панд.
Захар тутар кўриниши қанд.
Хамма халак, ўзи билан банд.
Ёлғони кўп, чин дўст камайди.
Бой хам ўзин бечора олиб.
Борсанг турар недандир нолиб.
Нафс шукрдан чиқдими ғолиб.
Кекса-ёшда тоқат камайди.
Халоват йўқ омонат жонда.
Омад шумда, олқиш ёмонда.
Бугун бизлар мехмон замонда.
Айшлар талай, тоат камайди.
Хар қадамда Шайтонлар иши.
Хеч кўрмадим Авлиё киши.
Бўлиб кўпнинг бойлик ташвиши.
Шукр қилар одат камайди.
Биз ким беш кун дунёнинг масти.
Ўзимиз хор ўзимиз дасти.
Тўрт тарафда табиат қасди.
Гўё Хақда шафқат камайди.
Лозимку йўқ энди кўйлаги.
Қараб бўлмас қадар камайди.
Муслималар бебошми ва ё.
Мўминларда назар камайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4