Бир ўйлаб кўринг-а! Бир фараз қилинг, биз Қуръони каримга қўл телефонига қизиққанчалик қизиқсак, шунчалик эътибор берсак, қандай бўлар эди? - Уни ҳам доим ёнимизда, кўкрак чўнтагимизда олиб юрсак, қандай бўларди? - Кўчага чиққанимизда уни уйда қолдирганимиз эсимизга тушса, қаердан бўлса ҳам қайтиб келармидик? - Уни ҳам қўлимиздан қўймай юрармидик? - Уни ҳам бўш қолдик дегунча титкилаб, минг марталаб кўрган саҳифаларимизни ҳам қайта-қайта ўқийверармидик? - Қайси сураси қаерда эканлигини беш қўлдай билармидик? - Унинг матнини ҳам битта бармоғимиз билан шу қадар тез ёза олармидик? - Қўлимиз бошқа иш билан банд бўлса ҳам, қулоғимиз билан елкамиз орасига сиқиб олиб бўлса ҳам, ундан фойдаланармиди