Карздан кутилиш учун укиладиган дуо ва калималар
_______________
.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ходим сўради.
Шунда у зот унга:«Эй, Аллоҳим! Эй, етти осмоннинг роббиси ва улуғ аршнинг роббиси! Эй, роббимиз ва барча нарсанинг роббиси! Эй, Таврот, Инжил ва Қуръоннинг нозил қилувчи! Эй, донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Мени қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!
БОЙ БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ...
Саҳл ибн Саъд Соъидийдан ривоят қилинди: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб фақирлик ва турмуш танглигидан шикоят қилди. Унга Расулуллоҳ:
“Ҳар қачон уйга кирганингда салом бериб кир. Агар уйда ҳеч ким бўлмаса менга саловат айт ва бир марта ихлос сурасини ўқи”—деб тавсия қилдилар.
У айтилган тавсияга амал қилиб бой бўлиб кетди. Ҳатто қўшниларига ҳам ёрдам қилар даражага етди.
Тафсири Қуртубий
TERMIZIY_UZ