Айтишларича, инсонларнинг энг ақли расоси Қуръон ўқувчилари экан.
***
Қуртубий роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Ким Қуръонни (кўп) ўқиса, гарчи юзга кирса ҳам ўз ақлидан фойдаланур."
***
Шайхулислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Аллоҳ таалонинг Китобига (уни қироат қилиш ила) давомий назар солишдан кўра ақл ва руҳни кўпроқ озуқалантирадиган ҳамда танани муҳофаза қилиб, бахту саодатни таъминлай оладиган нарсани кўрмадим."
***
Абу Зинод деди:
"Тонгдан аввал саҳарлаб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари томон йўлга чиқар эдим, қайси уйнинг олдидан ўтсам, ўша уйда бир қори (Қуръон ўқиётган) бўларди."
***
Баъзи муфассирлар шундай дейишган экан:
"Қуръон билан (кўп) ма
Бир куни ўқитувчи оқ қоғозни ўртасига битта қора нуқта қўйдида, ўқувчилардан сўрай бошлади:"Нимани кўряпсиз?"
Биринчи ўқувчи:"Қора нуқтани кўряпман"
Иккинчи ўқувчи:"Қора нуқта"
Учинчи ўқувчи:"Мен ҳам вора нуқтани кўряпман , устоз", деди.
Шунда ўқитувчи:"Сиз ҳаммангиз қора нуқтани кўрдингизу, қоғознинг қолган бутун ҳамма ери оппоқлигини пайқамадингиз.
Ана кўрдингизми, бирор инсон ҳақида биз мана шундай ўйлаймиз. Унинг биргина хатосини кўрамизу лекин қоғознинг қолган жойи оппоқ каби яхшиликларини кўрмаймиз, гўёки бир қора нуқтача барчасини тўсаётгандек. Bintu Muhammed