ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА
---------------
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.
2. Жума куни ғусл қилиш - ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти - жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилиш.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.
4. Жума на
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-----
"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ"
(Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари
========////////____
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ким жума куни Каҳф сурасини (охиригача) ўқиса, оёқлари остидан осмонгача (бўлган масофада) нур порлайди. Ўша нур қиёмат куни йўлини ёритади, икки жума ўртасида қилган гуноҳлари кечирилади”, дейи