Ла лига. «Реал» мавсумни мағлубият билан якунлади
Испания чемпионатининг ушбу мавсуми деярли якунига етди. Сўнгги тур доирасида "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилиб, ўз мухлисларига мағлубиятни "тортиқ" қилди.
Иккита бўлимни таққослаганда Зидан жамоаси биринчи таймда яхшироқ ҳаракат қилди. Жумладан, рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг Карим Бензема дарвозани ишғол қила олмади: унинг зарбасидан сўнгтўп устунга тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимда эса андалусияликлар ташаббусни тўлиқ қўлга олиб, "Қироллик клуби"ни ҳар томонлама таслим этишди. Улар "Реал" дарвозасига урган иккала голни қисқа паслар орқали ташкил этилган комбинациялар ёрдамида киритишди. Баҳснинг 61-дақиқасида Морон, 75-дақиқ