Эркаклик сифатлари ичида хотинини суяги сингунча уриш деган сифат йўқ , бу эркакликка эмас аксинча ожизликка киради.
Умуман олганда, хотинини мунтазам калтакловчи эркакларни руҳан соғлом деб ўйламайман.
Хотинига мунтазам руҳий ва жисмоний босим қилувчи эркаклар билан яшашни увол деб биламан, бундай эркакларни тузатишга уриниш ёки тузалгунча сабр қилиш арзимайди деб ўйлайман.
Бундай эркаклар зоҳирда диндор ёки динсиз бўлишидан қатъи назар менинг ўлчовимда жоҳил ҳисобланади.
Бундай эркакларни заррача ҳурмат қилмайман.(с)
Шунчалик бўлиб қолдик азизлар, бу хақиқат. Юзимизга тарсаки тушса ҳам кўзимиз очилмай, яна-яна дея дунёга ғарқ бўлаётган ношукрлармиз.
ҲУД СУРАСИ.
Мехрибон ва Рахимли Аллох номи билан бошлайман.
8- оят.
Қасамки, агар уларни азоблашни маълум муддатгача кечиктирсак, албатта улар: «Уни (азобни) нима тўсмоқда?» — деб истеҳзо қиладилар. Огоҳ бўлсинларким, у (азоб) келар кунида улардан қайтиб кетувчи бўлмас ва кулиб- истеҳзо қилиб юрган нарсалари уларни ўраб олур.
9- оят.
Қасамки, агар Биз инсон зотига рахмат-марҳаматимизни тотдириб, сўнгра Ўзимиз уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукрлик қилиши шубҳасиздир.
10- оят. Қасамки, агар унга бирон зиён-заҳмат етганидан кейин Биз ноз- неъ