------- НАЖОТ НАМОЗДА
-------
Кўпчилигимиз ёмон одатлардан қутулиш учун турли чоралар ахтарамиз. Иллатлардан халос бўлиш учун ҳар хил усулларни қўллаймиз. Лекин буларнинг уддасидан, ҳарчанд уринсак-да, чиқа олмай оворамиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут сураси, 45-оят).
Барча шартларига риоя қилиб, хушу ва хузу билан ўқилган намоз намозхонни фаҳш ва ёмон ишлардан қайтаради.
Ишхонада бирор айб иш қилиб қўйсак, раҳбарнинг юзига қарашга уяламиз. Оилада фарзанд қилган ножўя иши туфайли ота-онасидан ҳайиқади. Худди шундай биз бирор айб иш қилсак, ҳар куни беш маҳал ҳузурида турадиган Раббимиздан ҳаё қиламиз.