Йиқилсанг йиғлама бир бор кулиб куй,
Қаттиқ нон бўлса ҳам четга олиб куй.
Сенданда ночорлар бисёр билиб куй,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Минг ёмоқ бўлса ҳам устингда тунинг,
Демагин отанга киймайман бунинг.
Борига шукур деб индамай кўнинг,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Ташвишинг кўпайиб бораверса хам,
Синовлар устма уст келаверса ҳам.
Баъзилар ғийбатинг қилаверса ҳам,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Бир куни мансабдан айрилиб колсанг,
Маломат тошини кўтариб юрсанг.
Айбсиз айбдор сен бўлиб турсанг,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Омадим юз буриб кетди деб айтма,
Бошлаган ишингдан ҳечқачон кайтма.
Душмандан сира ҳам яхшилик кутма,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши
Атиргул йиг'лайди куз келмасин деб
Инсонлар инсондан юз бурмасин деб
Мен эса Оллохдан су'райман факат
Сиздек якинимга ку'з тегмасин деб
Билинг г'аниматмиз бир биримизга
Дуне'да мехрдан кучли нима бор
Ширин су'з айтишдан ту'хтаманг зинхор
Бизни бог'лаб турсин Мехр ва Дийдор.Хусанбой