Меҳмон бало офатларни олиб келадими?
Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди.
Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади.
Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва:
— Бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман,-дедилар.
Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди.
Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар.
Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулу