Абдулборий Холтўрахон:
Ҳикоя қилинишича, бир қўшин бир шаҳарни босиб олиш учун унинг атрофига жойлашди-да, шаҳар ҳақида маълумот йиғиб келишга жосусларини юборди. Жосуслар бир ёш йигитча билан бирга ўтин йиғаётган бир чолга дуч келдилар ва ундан:
- Айт-чи, шаҳринг қандай шаҳар, лашкарларинг сони қанча ва унга қандай қилиб кириш мумкин? - деб сўрадилар.
- Бир шарт билан айтаман. Олдин мана бу йигитчани ўлдирасизлар. Токи, у гувоҳ бўлиб қолмасин, - дея жавоб берди чол.
Жосуслар, майли, сен айтганча бўла қолсин, дедилар ва улардан бири қиличини олиб, йигитчанинг калласини танасидан жудо қилди. Ер йигитчанинг ёйилган қонини симирарди. Бу ҳолатни ўз кўзи билан кўриб турган мункиллаган чол жос
#ТЕРРОР
• Тарих шоҳид-ки, инсоният орасидан чиққан беш диктатор иқтидорини сақлаб қолиш учун икки юз миллионга яқин инсонни қатл эттирган:
1. Мао Тсе Тунг ер юзидаги инсониятнинг тўртдан бирига Чинда мутлоқ ҳокимлик қилган ва унинг ҳокимияти йигирма етти йил давом этган. У ушбу даврда ўз ватани халқидан етмиш тўққиз миллион инсонни қатл қилган! Қизиғи, унинг бу қотиллик даврида уруш бўлмаган. Унинг ақлсизларча амалга оширган қарорларидан бири, мамлакатидаги қушлар шоли ва буғдойларни кўп еб қўймоқда, деган сабаб билан қушларни қирдирган ва ўша йили чигирткалар кўпайиб кетиб, экинзорларни вайрон қилган ва халқ оч қолган..
2. Иосиф Исталин СССР деб номланган тузумни Ленин деган даҳр
СУКУНАТ ШАРПАСИ
Биламан, сиз мени яхши кўрасиз,
Биласиз, мен ҳамки яхши кўраман.
Минг йиллар бўлди-ёв, жиммиз, чорасиз,
Иккимиздан чиқмас битта қаҳрамон.
Осмон ғамангиздир, тиллари куйган,
Сокинлик супурар ўткинчи изни --
Ҳижрон орамизга пардасин ёйган,
Қизғониб ўтамиз ўша бир Сўзни,
Иккимиз билгувчи ўша сир Сўзни!