~" Қуръонда бир *ОЯТ борки у ҳар бир золимнинг юрагига ўқ, мазлумнинг КАЛБИГА малҳамдир.
-У қайси ОЯТ деб сўралди.
Жавоб бердилар:
"Ва Раббингиз ҳеч нарсани унутмайди"19:64
Яъни, РОББИНГ ҳар бир нарсани асло унутмайди, қиёмат куни ҳисоб-китобни жойига қўяди.
ЖАННАТ"нинг калити ўзингизда...
Сиз суратда кўраётган оила, дунё мусулмонлари хавас қиладиган оила. Яъни Бану Шайба зурриёдлари, саҳоба Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳунинг бугунги кундаги авлодлари. Каъбанинг калити то шу кунгача уларнинг қўлида, уни очиш, беркитиш ва ювишга шу оила масъулдир. Росулуллоҳ ﷺ Макка фатҳ қилинган куни унинг калитини ундан олиб яна унга қайтариб берар эканлар шундай деган эдилар:
“Олинглар буни эй Бану Талҳа, уни сиздан золимдан бошқа ҳеч ким тортиб ололмас. Эй Усмон, Аллоҳ таоло ўз уйини сенга омонат қилди.”