Гапиришнинг ўз шартлари бор. Ким бу шартларга риоя қилмаса, адашган бўлади.
1. Гапириш учун сабаб бўлиши керак. Ундан фойда олиш ёки у билан зарарни даф қилиш кўзланиши лозим. Ушбу мақсадлардан бошқа ҳолда гапириш алжираш бўлади. Сабабсиз алжираш ўз эгасининг айбини очади, холос.
2. Гапни ўз ўрнида гапириш керак. Ўринсиз гап ҳеч қачон фойда бермайди.
3. Ҳожатига яраша гапириш керак. Ҳожатидан ташқари гапириш лақиллашдан бошқа нарса эмас.
4. Гап чиройли ва одоб доирасида бўлиши керак.
Демак, беҳуда гапларни гапириш мўминлик белгиси эмас. Ёлғон, бўҳтон, туҳмат, ёмон гапларни гапириш ҳам мўминликдан аломат эмас.
Мўмин одам гапирса, яхши гапиради, яхшил
"Инсон ўлимдан қутилишга ҳаракат қилади, жаҳаннамдан эмас. Аммо ҳаракат билан жаҳаннамдан қутилиш мумкин, ўлимдан эмас " .
«Аллоҳ таоло истиғфор айтган кишини дуоси ижобат бўлувчи бандага айлантиради. Гуноҳларини кечиради ва ҳаётнинг ғам-ташвишларини ундан кетказади».
Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ!
" Бир жумла жуда гўзал ва ёқимлидир: "Хато мендан ўтди, узр!" Агар биз шундай дейишни ўргансак, қанча-қанча жанжалларимиз тўхташи мумкин".
"Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга Аллоҳ Таъоло жаҳаннамни ҳаром қилади!".
Истиғфор ва тавба ўртасида фарқ мавжуд. Истиғфор ўтган гуноҳларга пушаймон бўлиш, тавба эса бошқа гуноҳ қилмасликни ният қилишдир.
Инсонлар орасида табассум ила