Ё Аллоҳ, Қиёматда мен билан муомалада фақат шу ҳадисни ҳужжат қилгил!
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди. Банда: "Ҳа, Рoббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради".
Муттафақун алайҳ
Ҳижома – диабет, сил ва бепуштликда даво.
— Ҳижома ўзи нима? Қайси хасталикларда ва қандай қўлланади?
Фойдаси, зарари ҳақида батафсил маълумот.
— Араб тилида “ҳижома” сўзи «ал-ҳажм» ўзагидан келиб чиққан бўлиб, у «сўриб олиш» деган маънони англатади. Ҳижома, яъни қон олдириш қадимдан касалликларни даволашда асосий воситалардан бири ҳисобланган. Қон олдириш Пайғамбаримиз суннатларидандир. Ҳадисларда айтилишича, Пайғамбаримиз (с.а.в): «Сизлар қила оладиган даво муолажаларининг энг яхшиси – бу ҳижома (қон олдириш)дир», деган эканлар.
«Чиқит»лардан халос этади
Қон инсон организмининг энг муҳим элементларидан бири. У тўқималарга кислород етказишда ва моддалар алмашинувида фаол иштирок этади.