Бошқалар бахтли бўлса, сизнинг бахтингиз камайиб қолмайди.
Бой бўлсалар, сизнинг ризқингиз озайиб қолмайди.
Соғ бўлсалар, сиздан тан сиҳҳатлик олиб қўйилмайди.
Ҳар бир ишда нафсингизга Аллоҳни эслатинг!
Қалбингизни пок тутинг!
Ўзингиздан ўзгага яхшиликни соғинсангиз, сизга ҳам яхшилик келади.
Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То ўзига яхши кўрган нарсани дўсти учун ҳам яхши кўрмагунча бирортангиз (комил) мўмин бўлолмайсиз!» дедилар.
~~~~~~~ ( Бухорий ва Муслим ривоятлари.)
Дўстларингизга ҳам улашинг!
┄┅┅••═••═•⊰⊱•═••═••┅┅---
....... Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллох:
------ Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:
1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.
3. Баданга, бошга ёғ суртиш.
4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиши, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан
Бисмиллахир Рохманир Рохийм.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Унинг жони шу куни қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Унда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинур», – дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» – дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини (чиритишни) ерга ҳаром қилгандир», – дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Аллохумма Солли Аъла Саййидина Мухаммадин
Ва Аъла Али Саййидина Мухаммад
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ таоло ҳеч қандай соя бўлмаган қиёмат кунида 7 тоифа одамга соя беради. Булар қуйидаги тоифа одамлардир:
1. Одил ҳукмрон;
Чунки одил ҳукмрон давлатини тараққий этишида улкан ҳисса қўшади, халқининг фаровон яшашига, унинг ҳуқуқлари юқори туришига сабабчи бўлади.
2. Ёшликдан Аллоҳнинг итоатида ва ибодатида улғайиб ўсган одам;
Айни куч-ғайратга тўлган, ҳар қандай гуноҳ қилишга қодир бўлиб турган ёшлик пайтида Аллоҳнинг ибодатида бўлган банда қиёматда ана шундай бахтга эришади.
3. Қалби масжидга боғланган одам (яъни, фарз намозларини жамоат билан масжидда ўқийдиган одам);
Аллоҳнинг ибодатин