«Ақида» луғавий жиҳатдан «маҳкамлаш», «қаттиқ боғлаш» «тугиш» каби маъноларни ифодалайди.
Истилоҳдаги маъноси эса - «Эътиқод қилувчи наздида ҳар қандай шак-шубҳадан холи бўлган қатъий иймондир».
Исломий ақида — Аллоҳ таолога (ва Унга нисбатан бандалар қилиши вожиб бўлган тавҳид ва итоат билан бирга) Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдирга ва булардан бошқа илмий ёки амалий собит бўлган асослар, хабарлар ва ғайб ишларига қатъий иймон келтириш деганидир.
«Салафлар» — саҳобалар, тобиинлар ва илк муфаззал уч аср-авлодда яшаган ҳидоят имомларидан таркиб топган ушбу умматнинг асосидир. Кейинги асрларда яшаб, уларга эргашган, улар йўлидан юрган ҳар бир кишига,