...Энг баланд минора ҳам ердан бошланади.
...Тўғри сўз қулоққа ёқмайди, аммо тўғри иш қилишга ёрдам беради.
...Йўлдан адашсанг, орқага қайтиш мумкин, тилдан адашсанг — йўл йўқ.
...Инсон ҳаётининг охири бор, илмники — йўқ.
...Ҳар куни бир тангадан жамғарсанг, уч йилда минг тангали бўласан.
...Болангга бир сандиқ олтин қолдиргандан унга таълим берган афзал.
...Китоб ўқишдан ортиқ ҳузур йўқ, болаларга таълим беришдан афзал юмуш йўқ.
...Ўрганиш — оқимга қарши сузиш, бир дақиқа тўхтасанг орқага оқизиб кетади.