Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилган ит қиссаси
Насронийлар мўғил қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли уларга даъват йўлини очиб берар эди. Бир куни мўғилларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси ташриф буюрди.
Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. У ерда ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкишни бошлаганда ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнади.