ДИЛОЗОР
Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.
Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон