Кучли аёл қадрланмайди…
Биласизми?
Кучли аёл қадрланмайди. Унинг биргина айби кучлилигидир. Ҳар қадамини шахд билан босади. Эҳтиёжларини ва уйининг ижара ҳақини ўзи тўлайди. Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул аҳволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди. У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у — кучли. Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади. Ҳатто фарзандли бўлса ҳам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди. Ожиза аёлл