Предыдущая публикация
Сиз мени бахтимсиз, шохи султоним,
Сизни деб урар бу, юракда жоним.
Сиз мени қувончим, ғурурим шоним,
Отажон бахтимга, бўлинг сиз омон.
Сиз билан мароқли, ўтар ҳаётим,
Юракдан ёздим мен, сизга баётим.
Юзингиз нурларга, тўлсин доимо,
Отажон бахтимга, бўлинг сиз омон.
Етимни ажратмай, бергансиз ёрдам,
Сиз каби бўлолмас, ҳеч битта одам.
Соғиниб йиғласам, келган ушбу-дам,
Отажон бахтимга, бўлинг сиз омон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев