Гуллар тўкиб, баҳор кетар сўрингиздан,
Эрта индин ой ҳам кетар қирингиздан.
Нима фойда, кунгилдаги кирингиздан?
Меҳрингизни қизғонмангиз бир бирингиздан!
Майсалар ҳам бир бирига суйкалади,
Қаранг, ҳатто чумолилар тўй қилали.
Нечун ҳасад кўксингизда куй чалади?
Меҳрингизни қизғонмангиз
бир бирингиздан!
Бугун сизга оқ дастурхон тўшар ҳаёт,
Таронани тағорага қўшар ҳаёт,
Ҳам сингил, ҳам ёрингизга ўхшар ҳаёт,
Меҳрингизни қизғонмангиз бир бирингиздан!
Келолмагай энди ҳаргиз тупроқ ёйиб,
Отангизни мозорлари мунча ғариб?
Онангизни изларини боринг ўпиб,
Меҳрингизни қизғонмангиз бир бирингиздан?
Бу дунёнинг паллалари топилмайди,
Эшиклари тун кун очиқ ёпилмайди,
Меҳр кейин дўконларда сотилмайди,
Меҳрингизни қизғонмангиз бир бирингиздан!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3