Она мени ухлатиб қўйинг.
Умидимни сўндиришдилар,
Кўнглимни бир кўтариб қўйинг.
Аввалгидек алла болам деб,
Она мени ухлатиб қўйинг.
Мен чарчадим ёлғон сўзлардан,
Бошга тушган ташвиш ғамлардан,
Йироқ бўлай бироз дардлардан,
Она мени ухлатиб қўйинг.
Мол дунёга тўймас ҳеч банда,
Гунохларни қилмадим канда,
Эҳ болалик яхши эканда,
Она мени ухлатиб қўйинг.
Севги дея юрагим хаста,
Севганларим ҳаммаси сохта,
Бошим силаб секин охиста,
Она мени ухлатиб қўйинг.
Дўстлар шерик топган пулимга,
Ғаним чорлар мени ўлимга,
Сиз қарайсиз фақат йўлимга,
Она мени ухлатиб қўйинг.
Атрофимда сохталар бўлса,
Мен улардан чарчаган банда,
Зора кўнглим шу билан тўлса,
Она мени ухлатиб қўйинг.
Сиз фаришта тан олмай