Рамазоннинг сўнгги 10 кунини қандай ўтказиш керак?
Вақт шафқатсизларча ўтиб кетаяпти. Мана Рамазонни охирги ўн кунлиги кириб келди. Бу сўнгги ўн кунликни ўзига хос қилган нарса “Қадр кечаси” нинг яширинганлигидир. Бизга маълумки, Набий соллалоҳу алайҳи васалламбу кунларда бошқа вақтга нисбатан ибодатга кўпроқ берилар эдилар. Ҳозир сизга бу кечаларда қилиш керак бўлган ўнта тавсияни берамиз.
1) Тунларни ибодат билан ўтказинг !
«Албатта , Биз у (Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир. (Қадр сурас