ТЕМИРЛАР НИДОСИ
Осмонни титратиб самолёт учса, мен йиғи овозини эшитаман.
Самолёт учяпти-ю, ҳўнграб йиғлаб кетяпти.
Учиб кетаётган снаряд ҳам ғингшиб йиғлаётгандек.
Ер остида, сув остида, ўрмонлар остида қанотли
ва қанотсиз ракеталар юм-юм йиғлаётгандек.
Самолёт — мен чалғи бўлмоқчи эдим, деб зорланаётгандек.
Танклар — комбайн, тўплар — темир кўприк
бўлмоқчийдик, деб зорланаётгандек...
Темир ҳам гапирадими дегувчиларга эса ушбу достоним ҳадя.
Ҳа, темир ҳам, кўмир ҳам гапиради.
Фақат биз одамлар буни зшитмаганга оламиз.
Одамлар, менинг олти ойлик қизчам бешикда ухлаяпти.
У ракеталар, атомлар, нейтронлар нималигини билмайди.
Шунинг учун ҳам пишиллаб ухлаяпти.
Те