Бир гўзал бор, қалби беғубор
Юзларидан нур сочар гўё
Ёноғида ҳинду холи бор
Ҳеч боқмайди қайрилиб қиё.
Бир гўзал бор, қайсар ва ўжар
Юрагимга оташ солади.
Солгум келар дунёсига жар
Нигоҳлари жоним олади.
Бир гўзал бор, Ойданда гўзал,
Алпларнинг ҳам ақлин олган у
Таърифига битсам шеър- ғазал
Ипсиз ўзга боғлаб бўлган у.
Бир гўзал бор, қийноғи ёмон
Ё кел демас, ёки келмайди
Жоним десам эркалаб ҳар он
Лабин буриб сира кулмайди.
Бир гўзал бор, осмон остида
Дил розимга қулоқ осмайди
Шомуроднинг жони қасдида
Ишқ боғимга қадам босмайди.
Бир гўзал бор, қалбимда яшар...
Шомурод Ахмад. 30.10.2021.
Ҳайқираган денгизларга шошасан
Истироблар уммонида тошасан.
Жўшқинланиб ўзанлардан ошасан
Меҳр истаб далли девона кўнглим....
✍ Шомурод Ахмад шеърлари каналига мархамaт! t.me/Shomyrodahmad Дўстларга улашинг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев