«Кимки бир қарич ерга эгалик қилиш билан зулм қилса, етти (қават) тавқи лаънат ер бўйнига ўраб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Оиша (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки инсонларга раҳм қилмаса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Жарир (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бадавлат кишининг (қарзини, омонатини ва бировларнинг ҳаққини беришда) кечиктириши зулмдир..»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бир қавмга ёмонликни хоҳласа, уларнинг ишларини ҳаддан ошувчи золимлар қўлида қилиб қўяди»
Дайламий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмдиллик фақат бадбахтнинг қалбидангина суғуриб олинади»
Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «....Ёмонларингиз – яхшилигидан умидвор, ёмонлигидан омонда бўлинмайдиганингиздир»
Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳм қилинглар, сизларга ҳам раҳм қилинади. Кечиринглар, Аллоҳ ҳам сизларни кечиради. Гап бир қулоғидан кириб, бошқасидан чиқиб кетадиган кимсалар ҳолига вой бўлсин! Қилаётган ишининг гуноҳлигини била туриб, ундан тийилмай қилаверадиган кимсалар ҳолига вой бўлсин»
Имом Аҳмад ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб бирор нарса ҳақида сўраса, кейин фолбин берган жавобга ишонса, ўша кишининг қирқ кун ўқиган намози қабул этилмайди»
Имом Муслим ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб у айтган нарсани тасдиқласа Мухаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки тумор осиб олса, Оллоҳ унинг ишини охирига етказмайди ва кимки тешик тош осиб олса, Оллоҳ уни ҳимоя қилмайди»
Имом Хоким ривояти
(Ақама ибн Омир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бирор нарса (тумор) осиб олса, ўшанга топшириб қўйилади»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бирон нарсага боғланса Аллоҳ таоло уни ташлаб қўяди»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Укайм (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ирим қилиш, шумланиш ширк амалидан бўлиб, ирим қилувчилар бизлардан эмас. Аммо Аллоҳ таоло иримни таваккул амали билан даф қилади»
Имом Бухорий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч гуноҳ борки, ким уларга қўл урмаса, улардан бошқасини Аллоҳ хоҳлаган кишисидан кечириб юборади.
1. Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай вафот этган одам;
2. Сеҳргар бўлмаган ёки сеҳргарга эргашмаган одам.
3. Биродарига ҳасад-адоват қилмаган одам»
Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да ривоят
қилган
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бир хотин мушук сабабли азобга мустаҳиқ бўлди. (Яъни, уни қафасга қамаб ўлдиргани сабаб дўзахга дохил бўлди.) У хотин мушукни қафасга солиб овқат ҳам, ичимлик ҳам бермади...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Умматимдан бўлган муфлис Қиёматга бу дунёда намоз ўқиган, рўза тутган, закот берган бўлиб боради, яна кимнидир сўккан, молини ноҳақ еган, урган, хақорат қилган ҳамда қонини тўккан бўлиб боради. Шунда муфлиснинг яхши амалларидан олиб берилади. Унинг яхши амаллари тамом бўлганида, мазлумларнинг гуноҳларини унга олиб берилиб, ҳисобот қилинади. Ниҳоят муфлиснинг савоб амаллари тугагач, уни дўзахга улоқтирилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни бўлганида ҳақлар ўз эгасига қайтарилади (яъни, золимдан мазлумнинг ҳаққи олиб берилади). Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйнинг қасоси олиб берилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев