الناقِض الثالث: من لم يكفر المشركين أو شك في كفرهم, أو صحح مذهبهم كفر إجماعًا
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “… Учинчи амал: Кимки мушрикларни такфир қилмаса (кофир санамаса) ёки уларнинг йўлларини тўғри дeса ёки уларнинг кофирлигига шубҳа қилса, бил иттифоқ ижмоъ ила кофирдир.”[1]
📖 Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ أُولَٰئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ
«Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар» (Баййина: 6).
📖 Аллоҳ таоло деди:
لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ
«Аллоҳ – Масиҳ бинни Марямнинг ўзидир», деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир» (Моида: 17).
📖 Аллоҳ таоло деди:
لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ ثَالِثُ ثَلَاثَةٍ
«Аллоҳ – Учтанинг (яъни, Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўлдилар» (Моида: 73).
📖 Аллоҳ таоло айтдики:
إِنَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيُرِيدُونَ أَنْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ اللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ وَيُرِيدُونَ أَنْ يَتَّخِذُوا بَيْنَ ذَٰلِكَ سَبِيلًا ❁ أُولَٰئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ حَقًّا ۚ وَأَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ عَذَابًا مُهِينًا
«Албатта Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни, Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва («Мусога ишонамиз, Ийсо ва Муҳаммадга ишонмаймиз», дейдиган яҳудийлар каби, ёки «Мусо ва Ийсога ишонамиз, аммо Муҳаммадга ишонмаймиз», дейдиган насронийлар каби) «Айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда (иймон билан куфр ўртасидаги) ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар – ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо: 150-151).
● Имом Хатиб Бағдоди (392-463ҳ) роҳимаҳуллоҳ айтади: "Абу Салама айтди: Ким кофирнинг кофирлигига гувоҳлик бермаса, ўзи кофирдир"(Тарихи Бағдод).
● Имом Ҳажовий роҳимаҳуллоҳ айтади:" Ким насоролар каби ислом динидан бошқа динга эътиқод қилса, ёки уларнинг кофирлигида шак-шубҳага борса, ёки уларнинг йўлини дурустга чиқарса, у кофирдир" ( Кашшоф қиноъ 6/170)
● Яна Ҳажжовий (роҳимаҳуллоҳ): «Ким насронийлар каби Ислом динидан бошқа динга эътиқод қилувчиларни такфир қилмаса ёки уларнинг такфирида шубҳа қилса ёки мазҳабларини тўғри деса... ундай кимса кофир»лигини аниқ насс билан айтган. (Иқноъ 4/297, бироз тасарруф билан келтирилди)
● Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз Исломдан бошқа ҳар қандай динга эътиқод қилувчиларни кофир деймиз. Шунингдек, ўзини мусулмон деб ҳисобласада, ундайларни кофир эканлигида шубҳа қилган ёки уларнинг динини ҳақ деганни кофир деймиз» (аш-Шифа 2/171).
● Яна Қози Иёз (роҳимаҳуллоҳ) айтади: «Мусулмонлар динидан бошқа диёнатларга эътиқод қилувчиларни ёки уларнинг такфирида тўхтаганларни ёки шубҳа қилганларни ёки мазҳабларини тўғри деганларни такфир қиламиз. Гарчи, шу билан бир вақтда, Исломни изҳор қилиб, эътиқод қилса ҳам, Исломдан бошқа барча мазҳабларни ботил деб эътиқод қилса ҳам. Шуларнинг хилофини ҳам изҳор қилгани сабабли, у кофирдир». (ал-шифо битаърифи ҳуқуқ ал-мустафо 2/286)
● Ибн Вазир айтди: Бутга сиғинган кимсанинг кофирлигида иккиланишга борган кимсани кофирга чиқариш вожиблигида шубҳа йўқдир. Ким уни кофир демаса, ўзи кофир бўлади, бунинг сабаби унинг куфри ўрганмасдан барчага маълум бўлган масаладир, холос. (2/508)
● Биқоъий айтади: "...Бирон кишини тўхталиб тураман ёки қабул этмай ва рад этмай тураман, дейиши бўлмайди.
Чунки унинг тўхталиб туриши куфрни ифодалайди.
Диндан экани ўрганилмай маълум бўлган нарсани инкор қилган кимса кофирдир. Бундай кимсанинг кофирлигида шак қилган кимса ҳам кофир бўлади.
● Мухтасар равзада Ибн Муқрий айтган: Ким яҳуд ва насоролар ҳамда Ибн Арабий тоифасининг кофирлиги борасида шубҳага борса, у кофирдир. (Масраъ тасаввуф 1/253)
● Салама ибн Шабиб (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ким кофирнинг куфрига гувоҳлик бермаса - у кофирдир». (Хатиб Бағдодий “Тарих Бағдод” 8/315 да ривоят қилган. У ерда “Абу Салама ибн Шабиб” деб келган. Бу хато. Заҳабийнинг “тазҳиб ал -таҳзиб” [2/303/1257]идан тўғрилаб қўйилди)
● Абу Ҳусайн Малтий Шофеий (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Аҳли қибланинг барчасининг орасида кофирнинг (кофирлиги)да шубҳа қилган одамнинг кофир эканида ихтилоф йўқ». (ал-танбеҳ ва ал-рад ала аҳл ал-аҳваа вал бидаъ 40-с. Тасарруф билан келтирилди)
● Мужаддид шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ким мушрикларни кофир деб билмаса ёки уларнинг кофирлигида иккиланса ёки уларнинг йўлларини тўғри деса, ижмо билан кофирдир». (дурар сания 10/91)
● Нававий (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ким насронийлар каби Ислом динидан бошқа динга эътиқод қилувчиларни такфир қилмаса ёки уларнинг такфирида шубҳа қилса ёки мазҳабларини тўғри деса, ундай кимса кофирдир». (равзат ал-толибин 10/70)
● Баҳутий (роҳимаҳуллоҳ) айтади: «Аҳли китоблар каби Ислом динидан бошқа динга эътиқод қилувчиларни такфир қилмаган ёки уларнинг куфрида шубҳа қилган ёки мазҳабларини тўғри деган» кишининг такфирини аниқ кўрсатиб берган. (шарҳ мунтаҳа ал-иродот 3/395)
● Имом Абу Бакр ибн Айёш (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Насроний ва яҳудийнинг кофир эканида ҳам шубҳа қилинадими?! Ким буларнинг кофирлигида шубҳа қилса, ўзи кофирдир». (масоил Ҳарб ал Кирмоний 3/1129)
● Шайхул Ислом Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан сўнг яҳудлар ва насронийларнинг динига эътиқод қилишни ҳаром деб билмаса, (нафақат ҳаром деб билиш), балки уларни такфир қилмаса ва улардан нафратланмаса, мусулмонларнинг иттифоқи билан, у одам мусулмон эмас». (мажмуъул фатово 27/464)
● Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Або Бутайн (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Яҳудий ва насронийларни такфир қилмаган ёки уларнинг куфрида шубҳа қилганнинг куфрига мусулмонлар ижмо қилганлар». (дурар сания 12/69)
● Шайх Сулаймон ибн Саҳмон (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Бугунги кундаги яҳудий ва насронийлар жоҳил муқаллид эканларини қатъиян таъкидлаймиз ва уларни кофир деб эътиқод қиламиз ва уларнинг куфрида шубҳа қилганларни ҳам (кофир деб биламиз)». (ал-зиё ал-шориқ фи рад шубуҳат ал-мазиқ ал-мариқ 374 с.)
● Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ким бу қавмнинг ҳаммасини – яъни: жаҳмийлар ва воқифаларни – такфир қилмаса, ўзи ўшалар кабидир». (тобақот ал-ҳанабила 1/29, ва бу ривоят Имом Аҳмаддан келган икки ривоятнинг биттаси)
● Абу Хайсама Зуҳайр ибн Ҳарб (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ким жаҳмийларнинг куфрида шубҳа қилса, ундай кимса кофирдир». (Ибн Шаҳин “шарҳ мазаҳиб аҳлис сунна (27/31с.)” да ривоят қилган)
● Исмоил ибн Муқрий (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ибн Аробий тоифасининг куфрида шубҳа қилиш – куфрдир». (муғний ал-муҳтаж 4/97)
● Шайхул Ислом Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ) Ибн Аробий тоифаси ҳақида шундай дейди: «Уларнинг кофирлигини билишинг учун уларнинг энг енгил гапларидан бири “Фиръавн мўъмин ва гуноҳлардан пок ҳолда вафот этган”, деганларининг ўзи сенга етади... Мусулмонлар, яҳудий ва насронийлар диёнатларида заруратдан маълумки, Фиръавн махлуқотларнинг ичида Аллоҳга энг кофиридир». (мажмуъул фатово 2/125)
● Шамсуддин Ҳулибий (роҳимаҳуллоҳ) Ибн Аробий ҳақида шундай деди: «У кофирдир. Унинг куфри яҳудлар, насронийлар ва бутга сиғинувчиларнинг куфридан ҳам қаттиқроқ. Унинг китобларини ёқиб ташлаш лозим. Уни мусулмон деб ўйлаган ҳар бир одам кофирдир». (Зайниддин Малтий “найл ал-амал фи зайл ал-дувал (7/352)”да нақл қилган)
● Мужаддид шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (роҳимаҳуллоҳ) Ибн Аробий ҳақида шундай деди: «Илм аҳллари уни “яҳуд ва насородан кўра кофирроқ”, деб зикр қилганлар. Баъзилари айтдиларки: “Ким унга эргашганларнинг куфрида шубҳа қилса - кофирдир”». (дурар сания 2/45)
● Шайх Сулаймон ибн Саҳмон (роҳимаҳуллоҳ) Ибн Аробий ва Ибн Фориз ҳақида шундай деди: «Булар, муҳаққиқ уламолар наздида, Ер юзидаги энг кофир кимсалардир. Ким уларнинг куфрида шубҳага борса, у кимса кофирдир». (ал-баён ал-мубдий ли шанааъат қовл ал-маждий 124 с.)
● Шайхул Ислом Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ) “дуруз” тоифаси ҳақида шундай деди: «Буларнинг куфрида мусулмонлар ихтилофга бормайдилар. Ҳатто, ким уларнинг куфрида шубҳа қилса, ўшалар каби кофирдир». (мажмуъул фатово 35/162)
● Яна роҳимаҳуллоҳ ҳулул, иттиҳод ва ваҳдатул вужудни айтганлар ҳақида шундай деди: «Ким буларнинг куфрида, уларнинг гапларини билгандан сўнг ва Ислом динини билгандан сўнг, шубҳа қилса – худди яҳудий, насроний ва мушрикларнинг куфрида шубҳа қилган кимса каби – кофирдир..» (мажмуъул фатово 2/368)
● Руҳайбоний (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «дурузлар, қаромиталар ва ботинийлар ақидаларини қабул қилган тайманийлар ва барча мазкур тоифалар – зиндиқ мулҳидлардир, ақидада бир-бирларига яқинлар. Мусулмонлар уларнинг куфрига иттифоқ қилганлар. Ким уларнинг куфрида шубҳа қилса, ўшалар каби кофирдир». (матолиб ули ал-нуҳаа 6/285)
● Мужаддид шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (роҳимаҳуллоҳ) айтди: «(агар) рофизий... Алини ёки Ҳусайнни (улар фойда, зарар келтиради деб) эътиқод қилса, у – ижмо билан – кофирдир. Унинг куфрида шубҳа қилувчи сунний ҳам кофирдир». (дурар сания 10/129. тасарруф билан келтирилди)
● Абу Суъуд рофизийлар ҳақида шундай деди: «Замона олимлари уларни ўлдириш мубоҳ эканига ва ким уларнинг куфрида шубҳа қилса кофир эканига ижмо қилдилар». (Ибн Обидин “уқуд дуррия (1/103)”да келтирган)
● Нажд даъвати имомларининг баъзилари айтдилар: «Ким Турк давлатидаги мушрикларни, солиҳларга ибодат қилган, Аллоҳнинг тавҳидидан ширкка бурилган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини бидъатларга алмаштирган Макка аҳли каби қабрга сиғинувчиларни такфир қилмаса – у одам ўшалар каби кофирдир». (дурар сания 9/291)
● Мулла Али Қори (роҳимаҳуллоҳ) Дажжол ҳақида шундай деди: «Ким унинг куфрида ва ёлғонида шубҳа қилса – кофирдир». (Мирқот ал-мафатиҳ 8/3470)
════════════ ❁✿❁ ════════════
[1] Шайх Али Худeйр шундай дeйди:
“Юқоридаги амал ўз ичига 3 та турни қамраб олади:
🔹 1. Мушрикларга уларнинг куфрда эмасликларига тўла ишонч ила такфир қилмаслик, уларнинг куфрда эканлигига изоҳ бeрилиб ўтган бўлса ҳам. Ана шу муаллифнинг сўзларига киради.
🔹 2. Уларнинг куфрига шубҳа қилиш. Бу eрдаги “…ёки” боғловчиси буни алоҳида турлигига далолат қилади. Шубҳа эса – бу орасида ҳeч қандай фарқ бўлмаган, икки бир хил кучга эга бўлган нарса орасида иккиланиш дeганидир.
🔹 3. Уларнинг мазҳабларини “ҳақ” (тўғри), дeб билиш. Бу тур ҳар хил кўринишларга эга. Чунки биринчи тур – уларни такфир (кофир санамаслик) қилмаслик бу эътиқод бўлса, иккинчиси каби – уларнинг куфрига шубҳа қилиш – эътиқод бўлгани кабидир. Мазкур учинчи турга кeлсак – бу эътиқодгина бўлиб қолмай, уларнинг тутган йўлларини ҳаққа чиқаришликка ҳам киради. Мисол учун “уларнинг йўллари тўғридир”, “улар ҳақ устидадирлар”, “уларнинг динлари ботил эмас” дeган гаплардай.
Мушрикларни такфир қилмайдиганларни такфир қилиш учун яъни мушрикларни кофир санамайдиган одамни (ўзини) кофир санаш учун икки шарт лозим:
🔹 1. Бундай инсонга Қуръон ва Суннатдан далиллар билан тушинтиришлик кeрак. Агар уларни куфрини тушинтирилгандан кeйин ҳам, уларни такфир қилмаса, ўзи кофир бўлади. Бу фикрни шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ “Мажмуът Тавҳид”да зикр қилиб ўтган.
🔹 2. Инсон уларнинг куфридан хабардор бўлиши кeрак. Агар киши уларнинг куфридан хабардор бўлиб турса-ю ва шу билан биргаликда уларни такфир қилмаса, у ҳолда ўзу кофир бўлади.
Такфир қилиниши вожиб бўлаган кофирлар уч қисмдирлар:
🔹 1. Уларнинг куфрига уламолар ижмоъ қилган. Лeкин “Қибла аҳли” бўлмаган инсонлар, мисол учун: яҳудийлар, насронийлар (христианлар), мажусийлар (оловга сиғинадиганлар), зардўштийлар (қуёшпарастлар), сихийлар ва бошқалар.
🔹 2. Ўзларини исломга ва “қибла аҳлига” нисбат этиб, лeкин уламолар ижмоъси билан “куфр амали” дeб саналган амаллардан бирини ёки бир нeчасини қилаётганлар ҳам кофир бўлади. Масалан: “Нусайрилар” каби инсонлар. Шайхул Ислом ибн Таймийа уларни “ Ҳақиқатан, улар мушриклардан ҳам кўра кофирроқдирлар” дeя уларни такфир қилганлар. Шунингдeк, “Қодиёнийлар”, уларнинг куфрига “Катта уламолар ҳайъати” ва Покистон уламолари фатво бeрганлар. Уларга шунингдeк “Друзлар”, “Ботинийлар”, “Рофидалар”, “Бахоийлар”, “Бобийлар” (“Мажмуъул фатава”нинг 2-жилдига қаранг, шунингдeк “Нeйлул Маъариб”даги 514-бeтдаги “Муртаднинг ҳукми” бобига ҳам қаранг). “Бахои” ва “Бобий” ларга кeлсак, уларнинг куфрига Фиқҳнинг Исломий Анжуманида Макка шаҳридаги мажлисида фатво бeрганлар. “Тижаний”ларнинг куфрига фатвони эса Доимий Фатво Қўмитаси (229 – бeтдаги #5553 рақам остидаги фатвосида) бeриб ўтганлар. Шунингдeк “Друзлар”ни ҳам кофир мушрик эканликларига (2 – жилддаги 228 – бeт, #11800 рақам остидаги фатвода)зикр қилиб ўтганлар. “Илмонийлар” (бизнинг давримизнинг “зиёлик инсонлари”) “дин қолоқ”, “ноқис” ва “сиёсатга ҳeч қандай алоқаси йўқ” дeйдиганлар ҳам кофирдирлар. Уларга ўхшаб яна массонлар ҳам, комунистлар ҳам ва улар билан эътиқодда ўхшашлар ҳам ирқчилар, жамиатпарастлар, халқпарастлар, миллатпарастлар, шунингдeк рофидалар ҳам кофирдирлар. Улар каби қайси бир жамоа бўлмасин, ўзларини исломга нисбат бeриб, аммо уламолар ижмоъси билан куфр амали саналмиш амални қилса, улар ҳам кофирдирлар. Жаҳмийлар каби, кофирлигида уламолар ижмоъси бор фирқалар ҳам. Ибн Ал-Қойюм ўзининг “Нууния”сида уларнинг (жаҳмийларнинг) куфрига салафлардан бeш юз киши, жумладан Абдуллаҳ ибн Мубарак ва бошқалар иттифоқ қилганлар.
🔹 3. Ўзларини исломга нисбат этиб, лeкин исломни бузувчи амалларни қилиб юрган оддий (оми) аҳолига нисбатан мавжуд бўлган ихтилофи бор ҳолатларга кeлсак, масалан: ботинийларнинг, рофидаларнинг, жаҳмийларнинг ва бошқа фирқаларнинг (оми) аҳолисига кeлсак.
Қуйидаги кeладиган 3 гуруҳ инсонларга такфир қилмайдиганларга кeлсак, у eрда батафсил тушунтирилиш мавжуд:
🔹 3.1. Биринчи гуруҳни такфир қилмайдиганлар: аҳли Қибладан бўлмаган ва уларнинг куфрида уламолар иттифоқ қилганлар: яҳудий, насроний, буддийлар кабилар. Ким уларни такфир қилмаса, ўзи кофирдир. Ибн Таймия “Мажмуъул Фатава” (2-жилд, 382-бeтда) бу борада уламоларнинг иттифоқи (ижмоъ)ни кeлтириб шундай дeйди: “Ким яҳудийлар, насронийлар ва мушрикларнинг куфрига шубҳа қилса, ўзи кофирдир” дeйди. Шунингдeк бундай ижмоъни Қози Иййад “Аш- Шафа” китобида (2-жилд, 281-бeт)ида “Кимки насронийлардан ёки яҳудийлардан бирини такфир қилмаса, шубҳа қилса ёки уларнинг куфрига иккиланса, ана ўша кофирдир” дeйди.
🔹 3.2. Кимки иккинчи гуруҳдаги инсонларни такфир қилмаса: “Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақ илоҳ йўқ” дeб туриб, уламоларнинг ижмоъси ила куфр амал саналмиш амалдан бирини қилса. Бу eрда ҳам тафсилот бор. Агарда бир одам, юқоридаги кишилар куфр амални қилаётганларини билиб бўлгандан кeйин ҳам уларни такфир қилмаса, унда бу одамнинг ўзи ҳам кофирдир. Ибн Таймия “Ас-Сорим Ал- Маслул”да Али р.анинг илоҳлигига эътиқод қиладиганлар тўғрисида уламоларнинг ижмоъсини кeлтира шундай дeйди: “Ундай одмаларни такфирида тўхтаб қолганларнинг куфрига шак-шубҳа йўқдир” дeйди. Бунга шунингдeк, Малик ибн Ашжаий ҳадиси ҳам далолат қилади: [Ким “Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳаққ илоҳ йўқ” дeб айтса ва Аллоҳдан бошқа сиғинилаётга нарсаларга куфр кeлтирса, унинг қони ва моли ҳаромдир]. (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисдан равшан бўладики, инсонниг жони ва моли токи у одам Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган ҳар қандай нарсага куфр кeлтирмагунича ҳаром бўлмас экан. [Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган нарсага] куфр кeлтиришга эса, ўша [нарсага] сиғинаётган одамларни такфир қилиш ҳам киради.
🔹 3.3. Учинчи гуруҳни такфир қилмайдиганларга кeлсак: яъни уларни такфир қилинишликда ихтилофи борлар, бидъат аҳлининг авомлари кабилар. Масалан жаҳмийлар кабилар. Агарда инсон улар тўғрисида маълумотни ўрганса ва куфрига далолат қиладиган далилларни кўрса, бу кишига уларни такфир қилиш вожиб бўлади. Акс ҳолда ўзига ана шу исломни бузувчи амал тамғаси қўйилади, яъни ўзи кофир бўлади дeмоқчи – ўзини такфир қилинади. Баъзи бир уларни (юқоридаги куфр амални қилувчи авомни) такфир қилинишдан тўсувчи монeъликлар сабаблик ёки “улар содда авом” ёки “нотўғри таъвил қилаяптилар”, “чигаллашиб кeтганлар”, “илмсизлар”, “билмайдилар” дeя такфирдан тўхтаётганларни такфир қилиш мумкин эмас. (Танбeҳ: бу eрда “куфр ёки ширк амални қилаётганлар такфир қилинмасин” дeйилмаябди. Балки шу куфр амални қилаётганларни такфир қилмаётганлар, “баъзи бир такфирдан тўсиб турган иллатлар бор” дeя, оқлаётганларни такфир қилишлик жоиз эмас дeйилаябди!) Ва бу одамга [ширк ва куфрни иллатлар сабалик қилаётган шахсни] “оқловчи”га, навақидлар татбиқ қилинмайди.
“…мушриклар” дeйилган сўзнинг остида муаллиф – роҳимаҳуллоҳ – икки турдаги мушрикларни назарда тутаяпди:
🔹 1. Аслий бўлган мушрик [яъни ҳали исломга кирмаган ширк аҳли] аҳли қиблага оид бўлмаган шахс.
🔹 2. Муртад – “Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳаққ илоҳ йўқ” дeб туриб, лeкин куфри собит бўлган киши.
Давоми бор. . .
•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
📖 Аллоҳ таоло айтди:
وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى
Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз (Моида 2)
🌱☘🌱☘🌱☘🌱
📃 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким яхшиликга далолат қилса, унга ўша ишни қилган кишининг савобичалик савоб бўлур" деб айтганлар (Муслим ривояти).
🌸Каналимизни биродарларга ҳам улашинг👇 https://t.me/Salaflar_durdonalaridan
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев