الناقِض الرابع : من اعتقد أن هدي غير النبي صلى الله عليه وسلم أكمل من هديه ، أو أن حكم غيره أحسن من حكمه ، كالذين يفضلون حكم الطواغيت على حكمه ، فهو كافر
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “... Тўртинчиси: Кимки Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва салламнинг олиб келган йўлларидан кўра комилроқ йўл бор деб эътиқод қилса ёки шариъат қонунларидан кўра яшироқ қонунлар бор деб айтса, ҳуддики масалан тоғутларнинг қонунларини афзал кўрганлар кабилар, ўшалар кофирдирлар.
🔷 Биринчи масала: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқасининг йўли у зотнинг йўлларидан мукаммалроқ деб эътиқод қилмоқлиги”. Бу жуда муҳим ва хатарли масала. Бундай эътиқод одамни жаҳаннамга элтади. Чунки, бундай эътиқод оят ва ҳадисларга ҳам, ақлий далилларга ҳам зид ва тўқнашдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума хутбаларида: “Аммо баъд; Энг яхши сўз бу Аллоҳнинг китоби, энг яхши йўл эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир”, – деб айтар эдилар. (Муслим ва бошқалар Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.)
Шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ҳар томонлама мукаммал йўлдир. Чунки, бу йўл у кишига ваҳий қилинган: إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَىٰ “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм: 4)
Шунинг учун ҳам ишончли ва мўътабар олимлар: “суннат - исломий қонунчиликнинг иккинчи асоси, мустақил равишда шаръий ҳукмлар чиқара олади ва ҳалол ва ҳаром қилиш масаласида худди Қуръон каби”, эканлигига иттифоқ қилганлар.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг қўлида айрим аҳли китоблардан олган бир китобни кўрган чоғларида: “Эй Ибн Хаттоб! Бу (дин) борасида ҳали ҳам шубҳадамисизлар?! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен бу динни сизларга очиқ ва тоза ҳолатда олиб келдим. . .” , – дедилар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган дин барча динларни насх, (яъни бекор) қилувчи ва динлар ичидаги энг осон ва енгил диндир: “Аллоҳга энг суюкли дин – енгил ислом динидир” .
Бу каби оят ва ҳадислардан кейин қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқаларнинг йўли у зотнинг йўлидан комил бўлсин?! Ахир Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Мусо алайҳиссалом сизларнинг орангизда бўлиб, сўнгра сизлар мени ташлаб унга эргашганларингизда, қаттиқ адашган бўлур эдингизлар!”, - деган эдилар.
📖 Аллоҳ таоло бу умматга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам воситасида динини комил қилгани ҳамда ўз неъматини тўлиқ қилганини эслатиб шундай деди:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا
“... Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (Моида: 3) Аллоҳ биз учун танлаган динни биз ҳам танлаймиз. Чунки, у Аллоҳ суйган ва танлаган ҳамда энг афзал Пайғамбар орқали юборган диндир.
📖 Аллоҳ таоло шундай деди:
إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ
“Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир”. (Оли Имрон: 19)
📖 Аллоҳ таоло шундай деди:
وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ
“Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир”. (Оли Имрон: 85)
Исломдан бошқа дин истаган ҳар қандай кимса кофирлардандир.
🔷 Иккинчи масала: “тоғутларнинг ҳукмини у зотнинг ҳукмидан устун кўрган киши сингари, бошқаларнинг ҳукмини у зотнинг ҳукмидан афзалроқ деб эътиқод қилмоқлиги”. Бундай инсон бутун илм аҳли иттифоқи билан кофирдир. Тоғутларнинг инсонлар томонидан жорий қилинган қонунларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳукмидан афзал деб билган кишилар ана шундай кофирлар жумласидандир. Улар ўзларига ўхшаш, ёки ўзларидан ҳам паст одамларнинг ҳукмини оламлар Рабби элчисининг ҳукмидан афзал қилганликлари боис кофир бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло у зотни бутун оламга ҳидоят қилиб, одамларни куфр ва жаҳолат зулматларидан иймон ва маърифат нурига олиб чиқиш учун юборди.
📖 Аллоҳ таоло шундай деди:
الر ۚ كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَىٰ صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ
“Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Раббларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотнинг йўлига — олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир”. (Иброҳим: 1)
Ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёл шуни яхши билиши лозимки, Аллоҳ ва Расулининг ҳукми барча ҳукмлардан устундир. Одамлар орасида қандай бир масала чиқмасин, албатта у Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига ҳавола қилинмоғи керак. Ким Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан бошқа ҳукм истаса, у Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтганидек кофир бўлади:
📖 أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا ❁ وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَىٰ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنْكَ صُدُودًا ❁ فَكَيْفَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ ثُمَّ جَاءُوكَ يَحْلِفُونَ بِاللَّهِ إِنْ أَرَدْنَا إِلَّا إِحْسَانًا وَتَوْفِيقًا ❁ أُولَٰئِكَ الَّذِينَ يَعْلَمُ اللَّهُ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ وَعِظْهُمْ وَقُلْ لَهُمْ فِي أَنْفُسِهِمْ قَوْلًا بَلِيغًا ❁ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّهِ ۚ وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ جَاءُوكَ فَاسْتَغْفَرُوا اللَّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُوا اللَّهَ تَوَّابًا رَحِيمًا ❁ فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди... Йўқ, Раббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо: 60-65)
Аллоҳ таоло Ўзига қасам ичиб шуни маълум қилдики, одамлар то уч нарсани тўлиқ ўзларида мужассам қилмагунларича мўмин бўла олмайдилар:
1⃣ Барча ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳакам деб билиш.
2⃣ У зот чиқарган ҳукмдан дилда ҳеч қандай танглик топмаслик.
3⃣ У зотнинг ҳукмига бутунлай, тўлиқ бўйсуниш.
Шайх Али ал-Худейр айтади:
Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан ҳукм чиқармаслик қуйдаги ҳолатларда куфр бўлади:
1⃣ Агар бир одам (ҳоким, президент, қирол, судя, қози ваҳоказо) ҳукмлар чиқарса-ю ва шу ҳукмларини Аллоҳнинг ҳукмларидан яхши дея эътиқод қилса, бил ижмоъ кофир бўлибди. Айнан шу ҳолатни муаллиф (Ат- Тамимий) мисол тариқасида келтирган.
2⃣ Агар чиқарилган ҳукмлар, “Аллоҳнинг ҳукмлари каби”, деб эътиқод қилса, Уламоларнинг иттифоқи (ижмоъ)си ила кофирдир.
3⃣ Агар чиқарилган ҳукмлар, Аллоҳнинг ҳукмларидан кўра ёмонроқ ва у каби эмас (пастроқ) деб айтсаю, лекин шундай ҳукм қилса бўлади деб (дуруст - ҳалол) санаса. Бундай шахс ҳам бил ижмоъ (иттифоқ) ила кофирдир.
4⃣ Аллоҳнинг нозил этган ҳукмлари билан эътиборсизлик ила ҳукм қилмаса, бу ҳам ижмоъ ила кофирдир.
5⃣ Аллоҳнинг нозил қилган ҳукмлари билан ҳукм қилмай, Унинг ҳукмларини яроқликлигини инкор қилиб турса, бу одам ҳам уламоларнинг иттифоқи ила кофирдир.
Юқорида келтирилган ҳолатларга далилларни эса АбдулБарр “Ат- Тамҳид” китобининг (4-жилд, 225-бет)ида келтириб, шундай нақл қилади:
● “Кимки Аллоҳ ва унинг Росулини ҳақоарат қилса ёки Аллоҳниинг нозил этган ҳукмни ўзидан итариб юборса ёки Аллоҳнинг нозил қилганини тан олиб, пайғамбарлардан бирини ўлдирса, уламолар бундай одамни кофирлигига иттифоқ қилганлар”.
● Аббосийлар Хилофатини тормор қилгандан сўнг, мўғил- татарлар ўзларини “Ясақ” номли қонунлар тўплами китоби ила мусулмонлар устидан ҳукм юритишни ҳоҳлаганлари учун, Ибн Таймия уларни такфир қилган эди. Уларнинг қонунларидан баъзиларини Ибн Касир “Ал-Бидаяту ва Ан-Ниҳая” китобида (13-жилд, 28-бетида) шундай зикр қилади: “У китобда (Ясақда) ким зино қилса ўлдирилади, фарқи йўқ, ҳоҳ турмуш қурган бўлсин, ҳоҳ бўйдоқ бўлсин. Кимки, эркак билан жимъо қилса, (лут қавмининг ишидан) ўлдирилади. Ким сеҳр қилса, ўлдирилади. Кимки, жосуслик қилса, ўлдирилади. Кимки, оқмас сувга бавл қилса, ўлдирилади. Кимки, таом қабул қилса-ю, лекин олдидаги инсонни меҳмон қилмаса, ўлдирилади…”. Шундан кейин у шундай дейди: “Ҳаммаси Аллоҳнинг ҳукмига зиддир. Кимки шариъатни қўйиб Ислом келишидан олдинги (ботил бўлган, кучини йўқотган) ҳукмларга мурожаат қилса, кофир бўлади”. Энди кимки, шариъатни четга суриб, “Ясақ”қа мурожаат қилса нима дейиш керак? Ким шу каби ишни қилса, мусулмонларнинг иттифоқи билан кофир бўлибди”.
● Ибн Ҳазм “Ал-Аҳкам”да келтиради. “Кимки, бир вазият бўйича “Қуръондан далил тополмадим” дея, ўрнига Инжилдан ҳукм чиқарса, (Ясақдан ҳукм чиқарганнинг ҳукми билан) ҳеч ҳам фарқи бўлмайди ва Исломни тарк этган кофир, мушрик бўлади”, дейди.
Юқоридаги ҳамма Аллоҳнинг ҳукмлари ила ҳукм қилмасликка келтирилган уламоларнинг ижмоъ фикрлари, эътиқод билан амалга оширилган бўлишлиги шарти мавжуддир.
6⃣ Кимки, ўйлаб топилган қонунлар билан ҳукм қиладиган маҳкамалар тузса ва улар орқали Исломга зид бўлган қонунлар чиқарса, эътиқодидан қатъий назар ижмоъ ила кофир бўлади. Бунга далил ўлароқ юқорида келтирилган Ибн Касирдан зикр қилинган татар-мўғиллар ва уларнинг “Ясақ”и тўғрисидаги нақлни қабул қиламиз. Бугунги кунимиздаги ҳамма “Ясақ”лар ва тўқима қонунлар билан ҳукм қиладиган маҳкамалар (судлар) ҳам ўшалар жумласидандир. Баъзи бир маҳкамалар мисол учун, аёл киши ўзи рози бўлса, зино қилишни мумкин санайдилар, баъзилари эса 18 ёшдан кейин спиртлик ичимликлар ичилиши ва сотилишини мумкинлаштириш, ўғри учун қўл кесилиш ўрнига қамоқ жазосини ишлаб чиқариб ва шуларнинг ҳаммасини қонунлаштириб қўйганлар. Шунингдек кўпхотинлик, маҳкама учун никоҳ шартномасини бузишга сабаб бўладиган баҳонага ўтади. Тижорат ва ишлаб чиқаришга оид қонунлар ҳамда тинчлик ва урушга оид қонунлар ҳам шу жумладандир. Кимки шундай қонунлар барпо қилса, кофир бўлади ва унга нисбатан исломни бузувчи амал татбиқ этилади. Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим “Таҳкимул Қованин” рисоласида ана шуни зикр қилиб кетгандилар. Шунингдек бунга имом Муслимнинг “Саҳиҳ”идаги ҳадис, яъни яҳудийлар зинокор учун ражм (тошбўрон қилинишлик) жазоси ўрнига зинокорни юзига қора куя суриб, одамлар гавжум жойларда, бозорларда кўз-кўз қилиб айлантириб юришга алиштирганликлари тўғрисидаги ҳадис далолат қилади. Шу воқеадан сўнг Аллоҳ “Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирдирлар” (Моида 44) оятини нозил қилади.
7⃣ Кимки ўзини нотўғри иш қилаётганини билиб туриб, давомий суратда Аллоҳ нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, яъни бу иш унинг одатига айланиб қолса, бунинг ҳукми қандай? Бу борада олимларнинг ихтилофи бор. Лекин мен бу инсон кофир бўлади деган фикрдаман. Чунки бу одамнинг давомли равишда нафсига ёқадиган қилиб ҳукм чиқариши, бу унинг Аллоҳнинг ҳукмидан юз ўгираётганига ва унинг Аллоҳ нозил қилмаганлари билан ҳукм қилишликни яхши кўришига далолат қилади:
📖 أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا
Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. (Нисо 60).
Аллоҳ нозил қилмаганлар билан ҳукм қилишнинг давомий ёки тез-тез учраб туришлиги, инсоннинг Аллоҳ нозил этганлар билан ҳукм қилишликдан афзал кўрилаётганлигига ва шу ишни яхши кўришига, шунингдек уни Аллоҳ нозил қилмаганлар билан ҳукм қилишликка куфр келтирмаганлигига далолат қилади. Ибн Таймия “Мадариж ас- Саликийн”да баъзан қилинадиган майда риё амал билан давомий ёки тез- тез қилинадиган риё амални фарқини зикр қилиб ўтиб, давомий ёки тез- тез қилинадиган риё амални катта ширкка нисбатлаган. Чунки [доимий ва тез-тез қилинадиган риёни] мунофиқдан бошқаси қилмайди деган. У киши (Ибн Таймия) баъзан қилинадиган риё билан доимий, тез-тез қилинадиган риёнинг ўртасини шу ишнинг қилинишликдаги адад (қилинаётган ишнинг сони, миқдори) билан ажратган. Шунингдек Аллоҳнинг нозил этганлари ила ҳукм қилмаслик [хато қилаётганини била туриб]: баъзи-баъзида қилса агар, ҳудди юқоридаги мисолдай кичик ширк бўлгани каби, бу ерда ҳам кичик куфр бўлади. Давомий, тез-тез қилинса, у катта куфрдир. Чунки бу ишни мунофиқ одамгина қилади ва унинг Аллоҳ нозил қилмаганлар билан ҳукм қилишликни севиши ва афзал кўришлигига далолат қилади. Ундан ташқари, Аллоҳнинг нозил этмаганлари ила ҳукм қилишликнинг асли бу катта куфрдир. Чунки “кофирдирлар” (“ал- кафирун”) сўзи “ Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирдирлар” (Моида 44) оятида маърифа бўлиб (яъни аниқ артикл АЛИФ ва ЛОМ билан) келган. Бу эса (яъни катта куфрлиги), бу масъалада аслдир. Лекин агар киши ўзининг хато қилаётганлигини тан олиб ва маъсият қилаётганлигини билиб туриб, маълум бир (дона) вазиятда бу ишга (Аллоҳнинг нозил қилмаганлари билан ҳукм қилса) қўл урса, бу вазиятда бу аслдан (катта куфр қилганликдан) мустасно бўлиб туради. Агарда, лекин бу ишни тез-тез қилса, ёки унинг одати ва урфига айланиб қолса, унадай ҳолда бу нарса яна аслига қайтади – яъни катта куфр бўлишлигига.
Юқоридаги ҳамма кўринишлар Исломдан чиқариб юборадиган ишлар эди. Лекин бир дона Исломдан чиқариб юбормайдигани бор: ўзини хато қилаётганини ва маъсият қилаётганини билиб туриб, ҳавою-нафси ёки душманлиги сабаблик, маълум бир камсонлик ишларда Аллоҳнинг нозил қилганликлари ила ҳукм қилмаслик. Бу турдаги ишнинг учта шарти мавжуддир:
1⃣ Инсон ўзини хато қилаётганини билиб туриши;
2⃣ Бу ишга қўл ураётганлигига сабаб ҳалол санаш ёки беэътиборлик эмас, балким, ҳавою-нафс ёки душманчилик бўлмоғи лозим.
3⃣ Кам учрайдиган вазиятларда бўлмоғи лозим. Кўп учрашлик ва кам учрашлик тушунчаси аслга қайтади.
Бу ишнинг куфр эмаслигига Ат-Тобаронийдан саҳиҳ иснод ила Абу Мужлиз билан хаворижлар фирқасининг Ибодийларидан бўлмиш Амр ибн Садус қавми мужодала қилганликларидир. Улар айтдиларки: “Эй Абу Мужлиз! Аллоҳнинг “ Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар кофирдирлар” сўзини кўрганмисан? Шу ҳақиқатми? У жавобан “Ҳа” деди. Улар айтдиларки: “Ким Аллоҳнинг нозил қилганлари билан ҳукм қилмаса, ана ўшалар фосиқдирлар” сўзини кўрганмисан? Шу ҳақиқатми? У жавобан “Ҳа” деди. Шунда улар дедилар: “Мана булар (Танбеҳ! Яъни ўз даврининг ҳокимларини назарда тутиб – Уммавийлар Хилофатини - яъни ҳозирги замондагидай бошидан оёғигача қонунларни алмаштирган ёки баъзи қонунлар ўрнига тўқима қонунларни ўйлаб топиб, уни инсонларга татбиқ қилаётган президент, қирол, ҳоким, парламент ва ҳар хил палаталар, судялар, прокурорлар тўғрисида сўрамаябдилар. Балки, бошидан оёғигача шариъат билан ҳукм қилиб, унга эргашишликни одамларга буюрган ва унга чақираётган, лекин бир жойдагина ёки нодир ҳолларда ҳавою-нафс ёки душманчилик юзасидан ҳукм қилган Халифани, ёки унинг волийсини назарда тутяпдилар.) Аллоҳ нозил қилганлар билан ҳукм қилаяпдиларми?” У жавобан: “ Бу (шариъат) уларнинг амал қилаётган, у тўғрисида гаплашаётган ва унга даъават (чақираётган) динларидир. Бу уларнинг қилаётган ишларини ҳалол санамаётганларига далилдир. – Агар улар бир нимани тарк қилсалар, улар гуноҳ иш қилганликларини тан оладилар.” – деди. Бу эса уларнинг хатода эканликларини ва гуноҳкорликларини тан олаётганликларини далилидир. Улар (ибодийлар) дедилар: “ Йўқ, Аллоҳга қасамки, сен қўрққанингдан шундай деябсан!”. Шунингдек Ибн Ал-Қойюм “Мадарижус Саликийн” (1-жилд, 336-бет)да дейдики: “ Агар у (ҳоким, қози) бу вазиятда Аллоҳ нозил қилгани ила ҳукм қилишлигини билиб туриб, лекин маъсият туфайли жазога сазовор бўлишини тан олиб туриб ҳукм қилса, бу кичик куфр саналади”.
Бу ердаги, тўртинчи исломдан чиқарувчи амалда, Аллоҳнинг ҳукмига зид қонун чиқарувчининг масаласига бир оғиз тўхталиб ўтсак. Бундай шахс тафсилотларсиз, тамоман кофир бўлади. Фақатгина бир дона ишлаб чиқарилган қонун (масалан ўғрини қўли кесилиш ўрнига, 3 йиллик қамоқ жазоси билан ўзгартириш) ёки бўлмасам бутун бир тизим (масалан жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунлар тўплами) ишлаб чиқариши билан, у шахс кофир бўлади.
📖 Аллоҳ таоло шундай деди:
أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُم مِّنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَن بِهِ اللَّهُ
“Ёки уларнинг Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «динни» ширкни уларга шариат қилиб берган шериклари борми?!” (Шўро, 21).
Давоми бор. . .
•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
📖 Аллоҳ таоло айтди:
وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى
Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз (Моида 2)
🌱☘🌱☘🌱☘🌱
📃 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким яхшиликга далолат қилса, унга ўша ишни қилган кишининг савобичалик савоб бўлур" деб айтганлар (Муслим ривояти).
🌸Каналимизни биродарларга ҳам улашинг👇 https://t.me/Salaflar_durdonalaridan
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев