Кашмирда хизмат қилган ҳиндистонлик аскар йигит ҳар куни банкоматдан 100 рупийдан чиқариб олар экан. Бу ҳолат бир неча ҳафта давом этган ва кунларнинг бирида банкомат қоровули аскардан сўрабди: “Нега сиз ҳар куни фақат 100 рупиядан ечиб кетасиз, бирдан кўпроқ пул ечиб, узоқ вақтга етказсангиз бўладику?!“. Шунда аскар жавоб берди: “Менинг картам онамнинг телефонига уланган, ҳар бир пул ечганимда унга смс хабар боради ва шу билан у менинг тириклигимни билади“. Интернетдан олинди
Ёлғизликдан сиқилдим деб тургандим, атрофдан азон овози эшитилди. Ўзим айтган гапимга ўзим уялиб кетдим. Аллоҳим Ўзини яна бир бор менга яқинлигини эслатди. Кечир мени эй Роббим дунё учун йиғласам.
ОНАМ
Мен нима қилибман таҳсинга лойиқ ,
Нуқул сизга ташвиш келтирдим она
Доим йўлларимга кўз тикиб ,интиқ,
Дуолар қиласиз мен учун яна.
Минг бора таъзимлар айласамда ҳам,
Узолмасман сиздан қарзимни онам
Мен нима қилибман сиз учун аҳир,
Ўзимни ўйладим ҳар лаҳза, ҳар дам
Онажон қайда бор мендек тошбағир,
Мен учун ҳамиша кўзларингиз нам,
Яна юз йил сиз деб яшасамда ҳам,
Сиздан узолмасман қарзимни онам.
Саҳар дуо қилиб айтасиз тилак,
Ғамгин кўзингизни тўлдириб ёшга
Менга дунё керак,менга пул керак
Сизга нима керак ,ўзимдан бошқа
Маккага елкамда олиб борсам ҳам
Сиздан узолмайман қарзимни онам.
Мен нима қилибман сиз учун она,
Сиз мени севганча севаолмадим,
Қалбимда армонлар қилди тантана
Шу шеърни