СЕН БИР КУНИ БАХТЛИ БУЛАСАН!...
Ғанимат кунларда ғами мўл аёл,
Ғафлатнинг қўйнида ёши кўл ,аёл!
Оёғига тушов ўнгу , сўл аёл..
Сен бир куни бахтли бўласан!
Елкангдаги Раҳмон ҳам дўсту , ёринг..
Сочларингга безак бошдаги қоринг,
Чирой бахш этади дунёга боринг!
Сен бир куни бахтли бўласан!
Керакмасдир сенга тиллою зарлар,
Бўғзингда ингаранар чиқолмай зорлар..
Бўйнингда армондан тортилган дорлар,
Сен бир куни бахтли бўласан!
Демагил , дунёда мендан бахтсиз йўқ,
Кўксинг куйдирмасин аламлардан чўқ..
Билсанг сендан аъло бу дунёда йўқ!
Сен бир куни бахтли бўласан!
Ҳасратнинг бағрини тўлдирма сира,
Яшагин дунёнинг борига кўра..
Келгин мендан ҳам бир ҳолимни сўра!
Сен бир куни бахтли бўласан!
И