Карим Бензема Реал Мадриднинг буюк футболчилари учлигини тўртликка айлантира олди. Бугунгача клуб тарихида 300 дан ортиқ гол урганлар рўйхати уч кишидан иборат эди ва ундан хақиқий афсоналар жой олганди. Роналду, Рауль, Ди Стефано. Тунда Реал Валенсияни 4:1 ҳисобида ютди, Бензема дубль қайд этди. Бу французнинг 300 ва 301-голлари эди. Карим яна 8 та гол урса Альфредо Ди Стефанодан ўтиб, учинчи ўринга кўтарилиши мумкин. Бу яқин вақт ичида рўй берса керак. Мадридда қанчадан-қанча юлдузлар ўйнаганини эслаймиз ва Бенземага шучаки тан берамиз.
Роналду - 450
Рауль - 323
Ди Стефано - 308
Бензема - 301