Бир она мактубидан...
– 35 ёшимда 6 та болам билан бева қолдим, турмуш ўртоғим вафот этди. Болларимни оқ ювиб, оқ тараб, бир ўзим катта қилдим. Ишладим, қийналдим, лекин бировдан кам қилмадим. Алхамдулиллаҳ уйлаб жойладим.
Бир қизимни бахти бўлмади, иккита боласи билан қайтиб келди, уларниям болларимга қўшиб 8 та қилиб катта қилдим. Қиз чиқардим, келин олдим, деб узоқ ўйланиб қолди 75 ни қоралаган қорамағиз юзларига ажин тушган маъсум онахон.
– Аллоҳ сизни ёрлақаган аёл экансиз хола, Машааллоҳ хавас қилдим, Аллоҳ ҳамиша ишингизни ўнгласин дедим мен. Аёл гапида давом этди:
– Кичик ўғлимни олдимда олиб қоламан, бирга яшайман деб унга уй қилмадим, қариларга хос сокинлик билан гап бошлади.