«Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»...
Бу сўзларнинг маъносини биламизми?
Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз.
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз.
Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан».
«Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир».
«Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир.
«Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси.
Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.
Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».
«Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар