БОЛАЛАР ЖАНЖАЛИНИ ТАРБИЯВИЙ МУСОБАҚАГА АЙЛАНТИРИШ МАҲОРАТИ
Бир аёл айтади:
Болаларим жанжаллашиб қолиб, отасига бир-бирлари устидан шикоят қилишса, у: “Ҳар бирингиз бўлган ишни қоғозга ёзиб олиб келинглар менга...”- дейди.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ҳозир фарзандларим иншо ёзишга ҳам моҳир, нутқлари ҳам равон ва анча вазмин бўлиб қолишган.
Бу ажойиб тарбиявий маҳорат. Чунки инсон ичидан ўтаётган фикрларини дафтарга тушириш болаларни ўз фикри ва қарашларини ҳиссиётга берилмасдан баён қилишга ва тўғри фикрлашга ўргатади. Ғазабни сўндириб, воқеалардан тўғри хулоса чиқаришга, ҳаётда тартибли, босиқ ва кучли бўлишга одатлантиради.
Отасига ҳам бўлган воқеа ҳақида турли хил ривоятлар етиб борад