Армон. Кулиб турсам, бедард деманг,дилим вайрон, Юрагимдан не ўтгани менга аён, Халоватим олар кўнглимдаги армон, Мен Отамни Хажга олиб боролмадим. Қатор қатор улов миндим,уйлар қурдим, Даврим келди дея кўкрак кериб юрдим, Умр қисқа йўл эканин бугун билдим, Мен Отамни Хажга олиб боролмадим. Олқишлардан кўзларимни босди шира, Оддий одам бўлсам эди ундан кўра, Бу армонлар юрагимдан кетмас сира, Мен Отамни Хажга олиб боролмадим. Менга омад келса Улар қувондилар, Хажга обораман,десам ишондилар, Қайга борсам ортимдан дуо қилдилар, Мен Отамни хажга олиб боролмадим. Эй,Отаси борлар,очинг кўзингизни, Эй,Онаси борлар,чоғланг ўзингизни, Йўллар очиқ,Каъбатуллох кутар сизни, Мен Отамни Хажга олиб б