Англияда даҳшатли камбэк содир бўлди.
Кеча Англия Биринчи лигаси плей-офф жавоб баҳси бўлиб ўтди.
"Шеффилд Уэнсдей" биринчи баҳсда "Питерборо Юнайтед"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кечаги жавоб баҳсида эса жавобсиз 4та гол уришга эришди, эътиборлиси сўнгги гол 90+8-дақиқада урилди ва экстра-таймга ўтилди.
Экстра-таймларда Даррен Мур шогирдлари яна ҳисобда ортда қола бошлашди "Питерборо" битта гол урди - 4:1. Аммо мезбонлар буни ҳам уддалашди.
Пенальтлар сериясида эса "Шеффилд" 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айтганча бу камбэк Англия плей-оффлари доирасидаги энг катта фарқ йўққа чиқарилган баҳс бўлиб тарихга кирди.