Таъзим бажо айлаш-одамзоднинг кухна удуми.
Номозда саждага бош куйиш-фарз.
Ота-онага таъзим килиш-карз.
Утганлар рухи олдида бош эгиш-суннат.
Ёши улуглар ва устозларга таъзим килиш- садокат.
Аёл олдида бош эгиш-одоб.
Хакикат олдида буйин эгиш-мардлик.
Анжуманларда бош эгиб саломлашиш-расмият.
Уз юмушини битириб олиш илинжида таъзим килиш-мунофиклик.
Мансаби бир карич баландрок амалдор олдида икки букилиш-лаганбардорлик.
Йикилган бир ночор бандасини тургазиб куйиш учун ерга таъзим килиш-хам фарз, хам карз,хам суннат, хам одоб, хам мардликдир.