ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР.
Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-у ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак.
Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен уларга:
- “Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз”, - деб сўрадим. Улар менга:
- “Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна 2 та қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман,” - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:
- “Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг 2 та қизини васият қилиб, уларни ях