ПЕПСИ КОЛА
Бир йигит ўзига муносиб деб билган қизга совчи қўйди. Қизнинг отаси йигит билан суҳбатлашиб, ундаги яхши фазилатлардан мамнун, жигарбандини беришга рози бўлди. Маҳрга атиги бир доллар белгилади.
Ота:
— Биз яхши куёвга қиз беряпмиз, мол - дунёнинг аҳамияти йўқ! — деди.
Бу гапларни эшитган йигит жуда хурсанд бўлди. Тўй ҳам ўтди.
Бироқ, йигит уйлангач аёлини мазах қила бошлади. Ҳар сафар PEPSI ичимлигини сотиб олганида аёлига:
— Сен ва PEPSI битта нарса. Иккингизнинг ҳам нархингиз бир доллар! — деб кулар эди..
Бечора таҳқирланган аёлининг жаҳли чиқарди - ю билдирмас эди. Эри уни «Эй, бир бутилка PEPSI» деб чақирадиган бўлди.
Бир сафар сайрга чиқишди. Йигит PEPSI сотиб олибди ва аё