Ҳиттин ва Айн-Жолут сийратини қайтариш билан саҳифаларга ўз номини нурли сиёҳлар билан битувчи ким бор?!
Фаластин режими ва исломий юртлар ҳукмдорлари хиёнат қилишаётган бир замонда, Фаластин аҳли ҳар кеча ва кундузларини муборак замин босқинчилари бўлмиш яҳудийларнинг қирғинлари остида ўтказмоқда. Бу босқинчи вужуд ўзининг ички кризисидан қочиш учун Фаластин аҳлининг покиза қонларини оқизишдан восита сифатида фойдаланяпти. Шунинг учун суиқасдлар уюштириб, жисмонан йўқ қиляпти, тўқнашув майдонларида мужоҳидларни ҳам, жиҳод қилмаганларни ҳам ўлдиряпти, сўнг ўзларининг очлоқлари олдида жанговар ютуқларни қўлга киритганликлари билан мақтаняпти.
Муборак замин тупрғини суғораётган бу покиза қон