Жароҳатингизга ўз ҳаққича йиғидан беринг, йиғлашда роҳат бор... Муҳаммад Шукрийинг "Қотган нон" асарида шундай дейилади: "У онасининг ўлими ҳақида шундай дейди: "Онам вафот этганларида йиғламадим. Зеро, мендаги маҳзунлик кўз ёшлари орқали ифодалашдан кўра анча каттароқ эди!" "Қотган нон" соҳиби айтганидек, дунёда шунақанги қайғулар борки, уларни кўз ёшлари билан ифодалаб бўлмайди. Ҳатто бу қайғуларга йиғласак-да, унинг ҳаққича йиғлай олмаймиз. Дунёда шундай кулфатлар борки, агар унинг ҳаққича йиғламоқчи бўлсак, қон йиғлашимизга тўғри келади. Инсонлар кўксида шунақанги оловлар ёнадики, уни денгизлар суви ўчира олмайди, кўз ёшлари қандай ўчирсин?! Дунёда шунақанги умидсизликл